Тест режимида

Хабарлар

"Сирена" ўрнатиб олиб, фуқароларнинг тинчлигини бузадиган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси овоз кучайтиргич "сирена" ўрнатиб, фуқароларнинг тинчлигини бузаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилди ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ва ўз автомобилларига рухсат этилмаган мосламалар билан жиҳозламасликларини сўраймиз.