"Сирена" ва "мигалка" ўрнатилган яна бир автомобиль бўйича чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, "Lacetti" русумли, 50G105DA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган қурилмалар ("сирена" ва "мигалка") ўрнатилганлиги бўйича фуқаро Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.