Тест режимида

Хабарлар

"Сирена" ва "мигалка" ўрнатилган яна бир автомобиль бўйича чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Malibu-2" русумли, 50C777RA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган қурилмалар ("сирена" ва "мигалка") ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Malibu-2" русумли, 50C777RA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1963 йилда туғилган Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.