Сирпанчиқ йўлда автомобилни тўғри бошқариш усуллари
Йўллар сирпанчиқ вақтда автомобилни тўғри бошқаришнинг бир неча оддий усуллари мавжуд:
йўлнинг нотекис қисмида тормозни босманг;
бурулиш жойларида ҳаракат тезлигини бир меъёрда сақланг;
сирпанчиқ йўлда тормозни қаттиқ босманг.
Автомобиль сирпанишни бошлаганда қандай чоралар кўриш зарур?
сирпанчиқ йўлда автомобилнинг орқа чап ёки ўнг томони сирпанишни биринчи бошлаши мумкин;
сирпанчиқ йўлда рул чамбарагини секин ва аниқ айлантириш керак. Шу билан бирга:
агар автомобилни орқа ғилдирак бошқарса - газдан оёғингизни олинг, агар олди ғилдирак бошқарса газни босиб тезликни озгина оширинг;
автомобиль сирпанчиқ йўлдан чиққандан сўнг, рул чамбарагини тўғри ҳолатга қайтариш зарур. Агар ўз вақтида қайтармасангиз, автомобиль ўз йўналишидан бошқа йўналишга ўтиб кетиши мумкин;
агар ушбу усуллар тўғри бажарилса, автомобиль яна бошланғич ҳолатига қайтади ва ўз йўналишингизда давом этишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати