Тест режимида

Хабарлар

Сиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланасизми? Демак сизда масъулият бошқалардан кўра кучлироқ бўлиши зарур

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ва Ургут тумани ҳудудларида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Транспорт бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний равишда лицензиясиз юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш юзасидан доимий равишда авторейд тадбирлари давом этмоқда. Рейд тадбири давомида нафақат лицензиясиз балки, тажрибаси кам ёки бошқарувидаги транспорт воситаси созлигига эьтиборсиз бўлган ҳайдовчилар билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, “Йўл ҳаракати қоидалари” юзасидан назарий ва амалий тушунчалар берилиб борилмоқда. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг масъулияти бошқа ҳайдовчиларга кўра кучлироқ бўлиши зарур. Чунки ҳайдовчи йўловчининг ҳаётига ҳам жавобгар шахс ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати