Тест режимида

Хабарлар

Тиббиёт ниқобини тақишни унутманг

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги 701-сон карорига асосан белгиланган жума - "Йул ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни" профилактик тадбири давомида транспорт воситалари хайдовчилари ва йуловчиларига касалликдан сақланиш мақсадида ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

Тарғибот куни мобайнида йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасида белгиланган қоидалар, ҳаракатланиш маданияти юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. 

Йўл-транспорт ҳодисалари олдини олишда барча бирдек масъул эканлиги, қоидаларга амал қилиш фаровон ҳаёт сари етаклаши мисоллар тариқасида тушунтирилди. 

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.