Тест режимида

Хабарлар

Соат 14:00 гача вояга етмаганлар автомобиль бошқариши билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

Кенг қамровли тарғибот ишларига қарамасдан, бугун — “Сўнгги қўнғироқ” куни соат 14:00 гача республика бўйлаб вояга етмаганлар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди.

Улар орасида ҳатто 5-синф ўқувчиси ҳам мавжуд.

Фожеаларнинг олдини олиш учун барча ота-оналар ва катталардан масъулиятли бўлиш сўраб қолинади.

Назорат тадбирлари давом эттирилади.