Тест режимида

Хабарлар

"Spark" автомобили тўхтатилиб текширилганида

2022 йил 15 январь куни соат 02:40 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Тошбоев томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, салонидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.А. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.