Тест режимида

Хабарлар

"Spark" автомобили тўхтатилиб текширилганда...

2022 йил 15 апрель куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Абдувохидов ва Ж.Боймирзаевлар томонидан, пойтахт ҳудудидан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Б.Н. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Н. ва аниқланган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.