Тест режимида

Хабарлар

"Spark" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 10 март куни Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Н.Юлдашев томонидан, Гулсанам кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Spark” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 28 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.К. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.