Спорт-соғлик гарови!
Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг кундалик касбий фаолиятларида экстремал вазиятларни юзага келиш эҳтимоли юқорилиги билан белгиланади, улар орасида энг аҳамиятлиси: ҳуқуқбузарлар ёки жиноятчилар томонидан тўсатдан ҳужум қилиш, ўқ отиш эҳтимоли, уларни қидириш, таъқиб қилиш каби хавфлардир.
Спорт ходимларнинг касб маҳоратини узлуксиз ошириб бориш шаклларидан биридир. Спорт машғулотлари ҳар бир ходимнинг тезкор вазифаларни бажаришга ва юқори кўрсаткичларни сақлаб қолишга тайёрлигини таъминлашга ёрдам беради.
ИИВ тизимида спортни ривожлантириш доирасида ички ишлар органлари спортчи – ходимлари учун қулай ва замонавий шароит яратилди. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилди, уларнинг спорт маҳоратини ошириш чоралари кўрилмокда, шунингдек, спорт анжомларини сотиб олишга кўмаклашиш ва бир катор ижтимоий масалалар ҳал этилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 30 октябрдаги ПФ -6099 “Соғлом турмуш тарзини кенг татбик этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон талабларини амалга ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг бош бошқармалари, хусусан ЙҲХББ, ҲОББ ва ЖТСваҲООББ ходимлари томонидан жорий йилнинг 14 ноябрь куни “Динамо” спорт мажмуасида жисмоний тарбия машғулотлари ўтказилди.