"Street workout" спорт тадбири ўтказилиши муносабати билан...
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, "Street workout" спорт тадбири ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 9 ноябрь куни соат 11:00дан 16:00га қадар қуйидаги кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади:
— Зарафшон кўчасининг Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
— Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.