Тест режимида

Хабарлар

Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида содир бўлган ЙТҲлар юзасидан пойтахт кўчаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 21 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан “Жума-йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” доирасида Учтепа тумани, Фарход кўчасида содир бўлган велосипедчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан воқеа содир бўлган жойда барча йўл ҳаракати иштирокчиларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди. ЙТҲлар ва уларнинг оқибатлари акс этган буклетлар тарқатилиб, қоида бузган пиёдалар огоҳлантирилди.

Шунингдек, Чилонзор тумани КХАЙ кўчаси Тошкент давлат педагогика унверситети қаршисида, Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчаси, Шайхонтоҳур тумани КХАЙ кўчаларида автобус ҳайдовчилари, велосипед ҳамда пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш борасида тушунтириш ишлари, тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 август куни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Ғур-ғур маҳалласида "Кобальт" ва "Спарк" автомобиллари ўртасида содир бўлган ЙТХ натижасида 6 киши вафот этгани ҳамда 6 киши жарохатланганлиги, шунингдек 18 август куни Самарқанд вилояти Ургут туманида "Зил" ва "Кобальт" русумли транспорт воситалари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумотлар, ЙТҲ сабаблари етказилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати