Сурхондарё вилояти: Бойсун ва Олтинсойда сел кузатилди
2020 йил 13 май куни соат 21:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Олтинсой” сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган. Мазкур ҳолат натижасида сув тошқини юзага келиши мумкинлиги сабабли вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситалари ёрдамида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча кўчирилди.
Манба: ФВВ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати