Сурхондарёда "Ғалла-2020" тадбирида қатнашаётган ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
"Ғалла-2020" мавсумини хавфсиз ва беталофат ўтказиш, халқимиз ризқи ҳисобланмиш ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ ва ЙҲХБ рахбарияти томонидан ишлар уюшқоқлик билан ташкиллаштирилмоқда.
Тадбирга жалб қилинган ҳар бир транспорт воситалари ҳайдовчилари ва тадбирга алоқадор шахслар билан ЙТҲ ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати