Тест режимида

Хабарлар

Сурхондарёда ЙТҲлар олдини олиш борасида бир-қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда

Сурхондарё вилояти "Дарбанд" мунтазам ЙПХ масканида вилоят ҳудудидан чиқиб кетаётган ва кириб келаётган ҳайдовчиларга йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар юз бермаслиги ва унинг олдини олиш мақсадида юк машиналари учун кузатувлар ташкиллаштирилиб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда толиққан ҳайдовчиларни аниқлаб, маскан олдида транспорт воситалари учун хавфсиз худуд яратилиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга қаҳва улашилмоқда. Бир муддат дам олиш шароитлари яратилди. Бундан ташқари уларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида шу жойнинг ўзида телемонитор ўрнатилиб, йўлларда чарчоқ ва эҳтиётсизлик оқибатида ЙТҲлар акс этган видеолавҳалар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати