Тест режимида

Хабарлар

Сурхондарёга кириш ва чиқишда 5 та карантин постлари ташкил этилган

Сурхондарё вилояти ҳудудига кирувчи ва вилоят ҳудудидан чиқувчи 5 та вақтинчалик карантин постлари ташкил этилди. Ушбу постларда  вилоят ИИБ ЙҲХБ, Транспорт бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда бошқа жалб этилган ходимлар ҳамкорликда хизмат ташкил этишмоқда. Ушбу карантин постларида жамоат транспортлари қатнови чекланиб фақатгина шахсий, йўналишсиз енгил транспорт воситалари ҳамда юк автомашиналари дезинфекциялангандан сўнг ўтишига рухсат этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати