Сурхондарёлик командир А.Чориевнинг эътиборини яна бир ҳайдовчининг ҳаракати ўзига тортди
Ўз йўлингизда транспорт воситасини хотиржам бошқариб кетаётган вақтингизда рўпарадан қоидабузар ҳайдовчи сизнинг йўлингизда, сиз томон келаётган бўлса албатта шошиб қоласиз. Ушбу вазиятда оқибат аянчли тугаши ҳам мумкин.
Бундай қўпол қоидабузарликлар ортидан содир бўлган ЙТҲлар кўплаб инсонлар ҳаётининг бевақт якун топишига сабаб бўлган.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.