Сурхондарёда фуқаро ўз хоҳиши билан отасидан қолган ов қуролини ЙҲХБ ходимига топширди
2023 йил 8 февраль куни Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, "Чўянчи" маҳалласида яшовчи фуқаро Р.У. вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Р.Жумаевга мурожаат қилиб, отасидан қолган бир дона ов қуролини ўз хоҳиши билан топширмоқчи эканлигини маълум қилган. Р.Жумаев томонидан мазкур ов қуроли ўрнатилган тартибда Шеробод тумани ИИБга топширилган.