Тест режимида

Хабарлар

Сув тошқини натижасида аҳолини биринчилардан бўлиб хабардор қилган ИИО ходими эканлигини биласизми?

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба" сув омборининг тўғони бузилиши натижасида яқин атрофда жойлашган ҳудудлар сув остида қолди.
Ўз вақтида ҳудудий профилактика инспектори томонидан фуқароларга берилган огоҳлантиришлар натижасида аҳоли саломатлиги сақлаб қолинди.
ИИО ходими, яьни профилактика инспекторининг бу ҳаракатларини қахрамонлик десак тўғри бўлади.
ИИО ходими доимо сергак эканлигини яна бир карра исбот қилган профилактика инспекторига миннатдорчилик билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати