Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси йўловчилар саломатлигини хавфга қўймоқда" изоҳи билан видео тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, Қоидаларни четлаб ўтган автобус ҳайдовчиси М.Х.га нисбатан баённома тузилди ва БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, тармоқларда тарқалган видеода бошқа ҳайдовчилар томонидан ҳам қоида бузилганлиги акс этган. Мазкур ҳайдовчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.