Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Matiz" русумли, 80B137KA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим тўртинчи моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.