Табиий офатдан зарар кўрган Олот ва Қоракўл қайта тикланмоқда
2020 йил 27 апрель куни соат 20:00лардан 28 апрель 00:30ларга қадар Бухоро вилояти ҳудудида кучли шамол туриши оқибатида кўплаб бино ва иншоотлар, инфратузилма тармоқлари ва объектларга зарар етди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилган вилоятнинг Олот ва Қоракўл туманларида барча давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан ички ишлар органлари ходимлари томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш борасида ҳамкорликдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги