Тест режимида

Хабарлар

Тадбиркорлар билан учрашув

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев, ЙҲХХ масъуллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 232-сонли қарори юзасидан олиб борилаётган ишларга эътибор қаратилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритилиб, келгусидаги режалар ҳам муҳокама қилинди.