Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддаларни олиб юрган яна уч нафар шахс аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 1 август куни соат 23:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Пайзиев ва Ф.Джураевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2002 йилда туғилган И.Э.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 1 август куни соат 21:30 ларда М.Улуғбек туманида жойлашган “Қорамурт” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Тўлахўжаев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Б.И.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.И. топилган модда М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 2 август куни соат 01:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Хикматов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Қ.нинг ёнидан 1 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткаси ва целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Қ. ва топилган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.