Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддаларни олиб юрган яна уч нафар шахс аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 5 август куни соат 04:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Р.Тилепов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ш.Т.нинг ёнидан 2 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситаси ва целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Т. ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 5 август куни соат 02:45 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ю.Тошматов ва Х.Халиловлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1992 йилда туғилган К.Г.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.Г. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 5 август куни соат 04:30 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Аллаев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Д.И.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.И. ва топилган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...