Таъқиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги ҳолат Бектемир туманида аниқланди
Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 17:20 ларда Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими катта инспектор майор Ф.Рузбоев, ЙПХ инспектори, кичик сержант Н.Т.Қосимовлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, "Ласетти" русумли, давлат рақами 40 J 722 VA бўлган автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1988 йилда туғилган, У. А.нинг белбоғи орасидан целлофанга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон модда топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.