Таъқиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги ҳолат Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида аниқланди
2022 йил 12 июнь куни соат 10:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспекторлари сержант М.Шарипов ва сержант Б.Нуғмоновлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1990 йилда туғилган, Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи Б. Ф. нинг шими чўнтагидан зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон модда топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б. Ф. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.