Таъқиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги ҳолат Юнусобод туманида жойлашган “Уч қахрамон” ЙПХ масканида аниқланди
2022 йилнинг 12 июнь куни соат 21:45 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қахрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари кичик сержант А.Усмонов ва кичик сержант Ю.Тошматовлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига кириб кетаётган, "Equinox" русумли автомобил тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобил йўловчиси: 2000 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани яшовчи Ш. А. нинг джинси шимининг чўнтагидан целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. ни Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилди.