Тест режимида

Хабарлар

Таъқиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги ҳолат Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Тузель" блок-постида аниқланди.

Жорий йилнинг 6 июнь куни соат 17:30 ларда, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Тузель" блок-постида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори сафдор Ж.Зохидов томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, "Нехиа 3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1995 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи А. А. нинг шими чўнтагидан, целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холислар иштирокида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А.ни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилди.