Таъқиқланган модда билан боғлиқ рейд тадбирлари давом этмоқда
2022 йилнинг 15 июнь куни соат 11:00 ларда Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант Н.Қосимов ва кинология хизмати ходими сафдор Э.Солиевлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб кириб келаётган, "Нексия 1" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 2000 йилда туғилган, Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида яшовчи Э.Д. нинг шими ўнг томон чўнтагидан, 1 дона гугурть қутисига жойлаштирилган ҳамда 1 дона целлофан пакетчада яшил рангли, ўткир ҳидли, нам ҳолдаги ўсимлик моддалари топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Д. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.