Тақиқланган моддалар билан боғлиқ аниқланган навбатдаги ҳолат
Жорий йилнинг 13 июль куни соат 00:30 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Холов томонидан, "Қатортол" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Spark” русумли автомобиль тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1994 йилда туғилган А.О.нинг сумкасидан 8 дона “Тропикамид”, 14 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари ҳамда целлофан ичида 18 дона оқ рангли ва 10 дона қизил рангли таблеткалар ҳамда ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.О. ва унинг ёнидан топилган психотроп моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.