Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ яна бир қанча фактлар аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 25 август куни соат 01:35 ларда, Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Ботиров ва М.Қамбаровлар томонидан, Бинокор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган М.А.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 25 август куни соат 03:00 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Тиллаев ва М.Бердиевлар томонидан, Шокирариқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2000 йилда туғилган М.К.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.К. ва топилган модда Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 26 август куни соат 00:05 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Бобобеков ва Р.Артиковлар томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.К. ва топилган модда Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 26 август куни соат 01:10 ларда Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Т.Зокиров ва Ж.Турғуновлар томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 6 дона “Тропикамид” ва 22 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.М. ва топилган воситалар Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 25 август куни соат 22:45 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабоев ва Р.Тилеповлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 26 дона “Тропикамид” ва 224 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. ва топиган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...