Тақиқланган моддаларни олиб юрган яна уч нафар шахс аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 5 май куни соат 11:05 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Рўзибоев ва Н.Қосимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2000 йилда туғилган А.П.нинг ёнидан 10 дона целлофанларга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукинсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.П. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 5 май куни соат 17:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Пернабоев ва Н.Тожибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Hyundai-Sonata" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 2000 йилда туғилган М.С.нинг ёнидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.С. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 5 май куни соат 23:00 ларда Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Турғунов ва А.Тошбоевлар томонидан, Боғибўстон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда автомобиль салонидан 5 дона целлофан бўлагига ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Ш. ва аниқланган моддалар Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...