Тест режимида

Хабарлар

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ аниқланган навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 18 апрель куни соат 23:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1979 йилда туғилган Е.К.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Е.К. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 19 апрель куни соат 01:45 ларда, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Н.Абдувохидов ва Ж.Боймирзаевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонидан 1 дона “Тропикамид” ва 3 дона “Зардекс” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Х. ва топилган воситалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 19 апрель куни соат 01:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонида бўлган сигарета қутиси ичидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.