Талабалар диққатига! "Uzbekistan Airways" ҳамда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан талабалар учун чипталарга 50% чегирма эълон қилинган
Талабалар диққатига!
"Uzbekistan Airways" ҳамда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан талабалар учун чипталарга 50% чегирма эълон қилинган.
Ҳурматли талабалар! Автомобилларда узоқ масофага бориш кўпинча чарчоқ ҳамда бир қанча ноқулайликларга олиб келиши мумкин. Шу боис ҳаво йўллари ёки темир йўл транспортини танлаб, манзилингизга хавфсиз ва хотиржам етиб боришингизни тавсия қиламиз.
Йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя этиш, йўл кира нархларини сунъий равишда оширмаслик, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига етказиб бориш хусусида ҳудудларда ЙҲХБ ҳамда Транспорт бошқармаси ходимлари тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
Чипталар бўйича батафсил маълумотларни юқоридаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин.