"Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди
Ушбу қарорга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ва “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.