Тест режимида

Хабарлар

"Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этади;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

- 2022–2025 йилларда умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни ташкил этиш бўйича тасдиқланган дастурга мувофиқ умумтаълим муассасаларида тегишли синфхоналар ташкил этиш учун зарур хоналар ажратилишини таъминлайди;

- умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари соҳасида назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этади.