"Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бошқармаларида олий педагогик маълумотга эга бўлган, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борувчи бир нафардан катта инспектор лавозимини жорий этади;
б) Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўяди.