"Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди
Ушбу қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармони 2-бандининг тўққизинчи хатбошига мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг таълим муассасаларига яқин ҳудудларида “Йўл ҳаракатини ўрганиш майдончалари”ни ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари ажратилади.