"Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари” намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳалар асосида 2022–2025 йилларда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни ташкил этиш дастурини тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди;
икки ой муддатда ҳар йили умумий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақасини ташкил этади;
умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларига бириктирилган ходимларни, шу жумладан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби фаол аъзоларини улар томонидан амалга оширилган ишларнинг натижадорлигидан келиб чиққан ҳолда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб боради.