Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли пойтахтда Фарҳод кўчаси қисман ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 22:00 дан 21 октябрь куни соат 07:00 га қадар пойтахтда Фарҳод кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Лутфий кўчасигача бўлган қисми қисман ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.