Таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтда айрим йўллар транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 28 июлдан бошлаб, йўл қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли, Чилонзор тумани Чилонзор кўчасининг Муқимий кўчаси билан кесишмасидан Гагарин ҳайкалигача бўлган қисмида ҳамда йўл ва метро қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли, Сергели тумани Дадахўжаев кўчасининг Қурувчилар мавзесидан Хонобод кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.