Танишининг “Спарк”ини олиб қочган шоввоз қўлга олинди
Жорий йилнинг 19 май куни соат 01:00 да, Бухоро вилояти ИИБ “102” автоматлаштирилган тизимига Жондор тумани Ромиш маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Р.Ҳ. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли 80 М 686 ҒA давлат рақам белгили автомашинаси олиб қочиб кетилганлигини маълум қилган.
Мазкур хабар асосида вилоят бўйлаб “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Жондор тумани Ромиш маҳалласи ҳудудида ушланган.
Аниқланишича автомашинани жабрланувчининг таниши Жондор тумани Ромиш маҳалласида яшовчи, Б.Р. исмли шахс спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда олиб қочганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ТГ томонидан Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча фуқаролардан транспорт воситасини қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз.