Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт
2022 йил 16 август куни соат 23:40 ларда Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ю.Тошматов ва Х.Халиловлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Ж.И. чунтагидаги целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддани олиб улоқтириб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.И. ва ушбу модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.