Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт Навоийда
Бугун, 2022 йил 25 март куни соат 14:40 ларда Навоий вилояти, Қармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Умедов томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1975 йилда туғилган М.М.нинг сумкасидан 4 дона гугурт қутисига солинган ва қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳванликка ўхшаш қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва аниқланган моддалар Кармана тумани ИИБга топширилган.