Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт Тошкент туманида аниқланди
2022 йил 10 август куни соат 17:00 ларда Тошкент туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Р.Маткаримов томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1989 йилда туғилган Қ.С.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган. Фуқаро Қ.С. ушбу модда автомобилда бўлган йўловчи, 1991 йилда туғилган М.М.га тегишлилигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва топилган модда Тошкент тумани ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...