Тақиқланган моддаларни олиб юрган яна бир йўловчи аниқланди
2022 йил 23 апрель куни соат 15:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Пернабоев ва Н.Тожибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1978 йилда туғилган М.С.нинг сумкасидан 18 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари ҳамда целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.С. ва аниқланган воситалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.