Тест режимида

Хабарлар

Тарғибот автокарвони Навоий кўчаларида

Навоий вилояти, Навоий шаҳрида мингдан ортиқ фуқаролар ўртасида "Тарғибот автокарвони" тадбири ўтказилиб, йиғилган фуқароларга 1100 дона буклет ва эслатмалар тарқатилди. Шунингдек вилоят ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сабаб ва омиллари кенг тушунтирилиб, барчадан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлик сўралди. Фуқаролар онгида ҳақиқий тасаввур уйғотиш мақсадида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник шикастланган транспорт воситаси намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари ўзлари учун керакли хулосаларни чиқаришди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати