Таровеҳ намозига келганларга махсус нур қайтарувчи нимчалар тарқатилди
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан масжидларда ўтказилаётган “Таровеҳ” намозлари вақтида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилди. Унда масжидларга велосипедда келаётган фуқароларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, тунги вақтда ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш, светофор ва йўл белгиларига амал қилиш зарурлиги тушунтирилди. Шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида нур қайтарувчи махсус нимчалар тарқатилди.